

Аксинча, француз вингери Мюнхен клубида қолмоқчи эканини айтган. Бу ҳақда "Sky Sport Germany" хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, "Бавария" 24 ёшли футболчининг 2029 йилда якунига етадиган шартномасини олдиндан узайтирмоқчи. Шу билан бирга, Германия гранди янги келишувга товон пули ҳақидаги бандни киритишни истамаяпти. Шартнома узайтирилганидан сўнг, Олисе жамоанинг энг кўп маош олувчи учта футболчисидан бирига айланади.
Якунланган мавсумда Олисе барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 31 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.



