UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24Ла Лига. "Мальорка" – "Барселона": Ямал асосий таркибда  0 21:52ФИФА янги форматдаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қуръаси учун жамоалар қайси саватдан ўрин олганини эълон қилди  10 21:21"Футбол олами". ОКМКда тарихий медаль, "Локомотив" Про лигага тушиб кетди — 26-турдаги барча воқеалар ҳақида   1 21:05ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади  144 20:46Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурган. Эртанги баҳсда очиқ ўйин кутяпмиз"  9 20:26Аморим 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" келажаги деб атади  1 20:03Аббосбек Файзуллаев фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин  13 19:34Гути Мбаппе ҳақида: "Ундан кўп нарса кутишганди, шунинг учун танқид қилишмоқда"  3 19:10Ота ўғилга қарши майдонга тушади?!  2 18:52"Виржил ван Дейк Пуйоль, Неста, Каннаваро ва қатор юлдузлардан кучлироқ"  16 18:20Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади  1 17:58Эшитдик-да! Эртага "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи эълон қилинади. У португалиялик  39 17:56Жозе Моуриньо турк ОАВдан норози  2 17:30Суперлига-2024: Мавсум сарҳисоби!  0 17:05"Ман Сити" "Кристал Пэлас" футболчисни сотиб олмоқчи  1

Олег Зотеев: "Осиё Кубогида ёмон натижа кўрсатиб Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди Янгиликлар

Олег Зотеев: "Осиё Кубогида ёмон натижа кўрсатиб Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди

Ўтган мавсумда "Локомотив"ни Про лигага олиб чиқишига ҳисса қўшган Олег Зотеев энди "Сўғдиёна" аъзоси ҳисобланади.

 Расман: Олег Зотеев - "Сўғдиёна" футболчиси!


Яқинда футболчи ва клуб ўртасида шартнома имзоланди. "Сўғдиёна"нинг тажрибали ҳимоячиси Анталия йиғини олдидан сайтимизга интервью берди. 

- 2008 йилдан сўнг орадан анча вақт ўтиб Суперлигадан бир поғона пастки лигада тўп тепдингиз. Про лига қандай таассурот қолдирди?

- Про лигани очиғи қандай чемпионат эканлигини тушунмадим. Услуб ёки тактик ҳаракатлар эмас, прагматик футбол кўрсатишади. Таркибимизда тажрибали футболчилар кам эди. "Динамо" селекция, таркиб жиҳатдан биздан кучли эди. Шунга қарамасдан мавсумни чемпион сифатида якунладик. Катта қийинчилик бўлгани йўқ. Фақат 2та учрашувда ҳақиқий қаршиликка дуч келдик. "Динамо" ва сафарда "Қўқон-1912" билан қийналдик. 

- "Машъал"га қарши кечган учрашувдаги қизил карточка ва жароҳат қанчалик бир-бирига боғлиқ эди?

- "Машъал" билан ўйиндаги жароҳатимни ҳамма кўрди. Ҳакам мендан узоқда эди. Вазиятни кўрмади. Тўртинчи ҳакам келиб туришимни айтди. Оёғимдан қон оқаётганди. Ундан кейин қизил карточка олдим. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ўтган иш ўтди.  

- Яқингача ҳам Про лигада майдон чимини ўрмаслик, ўйиндан аввал сув сепмаслик ҳолатлари бўларди. Бу эса футбол ўйнайдиган жамоаларга қийинчилик туғдирарди. Айнан шундай ҳолатлар яна бўлдими?

- Про лига савияси анча ошган. "Арал" сунъий майдонда ўйнайди. Бу футбол учун ёмон. Сунъий майдон чимини янгисини қўйиш керак ёки умуман қўймаслик керак. Қолган жамоаларнинг майдонлари яхши. Олдингидек техник жамоалар борса сув сепмаслик, ўрмаслик ҳолатлари деярли йўқ. 

- "Сўғдиёна" таклифи қачон бўлганди? "Локомотив" Суперлигага жамоа йиғаётганини ҳисобга олсак, "темирйўлчилар" сафида қолишингиз мумкинмиди?

- Ноябрь ойида Иван Бошкович қўнғироқ қилди ва қизиқарли лойиҳа қилаётганини айтди. Ундан кейин яна таклифлар бор эди. "Локомотив"да қолишим ҳам мумкин эди. Декабрь ойи ўрталарида Иван Бошкович билан кўришиб гаплашдим. Факт бўйича оладиган бўлсак, мен ўйнаган жамоалар доим юқори ўринларни эгаллаган. "Сўғдиёна"га бор тажрибамни бўлишмоқчиман. 

- Ҳозирда 34 ёшдасиз. Сизнинг позициянгизда тезлик ва чаққонлик керак. Шу ёшда ҳам юқори даражада ўйнашингизга ишонасизми?

- Биласизми, Кореяда ўйнаган вақтимда 2та қанот вингерлари 38 ёшда бўлган. Улар билан гаплашганимда хайрон қолгандим. Жасур Ҳасанов 40 ёшда ҳам ўйнади. Тартибга амал қилсангиз, жароҳат олмасангиз ўйнайверасиз. Ёшнинг аҳамияти катта эмас. Ҳозир айни футбол ўйнайдиган ёшдаман. 

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида...

- Ўзбекистон терма жамоасининг Катанец бошчилигидаги бир нечта ўйинини кўрдим. Осиё Кубогида кўп нарса йигитларнинг ўзига, ички муҳитига боғлиқ. Мусобақага қандай киришиб кетиш ҳам муҳим. Кучли жамоалар ўйиндан-ўйинга очилиб боради. Сурия билан ўйин ҳозирги ҳолатимизга қисман аниқлик киритиб беради. Жароҳатлардан сўнг режаларнинг ўзгариши табиий. Бу йил терма жамоамиз кучли. Футболчилар ўзига ишонса, узоққа бора олишади. 

- Австралия таркибида ўзгаришлар катта. Олдингидек катта номлар йўқ. "Кенгурулар" билан учинчи турдаги ўйинимиз қандай кечишини тахмин қиласиз?

- Ўтган Осиё Кубогида Австралия билан 120 дақиқа дуранг ўйнагандик. Фақат пенальтилар сериясида омадимиз келмаган. Австралия билан ўйинни қандай ўтказишимиз аввалги 2та учрашувимизга боғлиқ. Катанецга мана энди босим бошланади. Осиё Кубогида ёмон натижа кўрсатиб, Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди. Ҳозир натижа керак. Бу йигитларнинг Жаҳон чемпионати саралашида руҳиятига ўз таъсирини ўтказади. Осиё Кубогига қараб мундиалга қандай чиқишимизга хулоса бера оламиз. Иштирокчилар сони ошган, квота кўпроқ берилди. Шу боис бу сафар Жаҳон чемпионатига чиқишда муаммо бўлмаслиги керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика