"Локомотив" Тошкентда кетма-кет 3 та ўйиндан буён "Андижон"ни юта олмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
23 июл 2026, 08:05
Кеча Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди.

Мирко Йеличич бошчилигидаги "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни меҳмон қилди. Голларга бой ўтган беллашувда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

"Темирйўлчилар"нинг "бургутлар" билан ўз майдонидаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етди. Жамоа охирги маротаба 2020 йилги мавсумда уйда рақиби устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Кейинги 3 та тўқнашувдаги натижалар:

17.10.2021. "Локомотив" - "Андижон" 2:2

04.04.2024. "Локомотив" - "Андижон" 1:2

22.07.2026. "Локомотив" - "Андижон" 3:3

"Локо" навбатдаги ўйинини 27 июль куни ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. "Андижон" шу куни "Бобур Арена"да "Бухоро"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia