"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи
26 июн 2025 20:17
Янгиликлар
"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи
"Окленд Сити" дарвозабони Себастьян Сиганданинг манбага маълум қилишича, клуб Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида "Бока Хуниорс" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг учун олган мукофот пулларини футболчилар ва ходимларга бермоқчи.
Янги Зеландия клуби дуранг учун 1 млн доллар олади.
Бу жамоа таркибида бошқа касбда ишлайдиган ярим профессионаллар борлиги билан ном қозонди. Хусусан, аргентиналиклар билан сўнгги ўйинда мактаб ўқитувчиси Кристиан Грэй ҳисобни тенглаштирди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар