Ришарлисон ва "Трабзонспор" шартномани келишиб олишди — маош "Тоттенхэм"дагидан 3 баравар юқори

Aslanov Jasurbek
2 сен 2026, 22:59
"Трабзонспор" Ришарлисонга "Тоттенхэм"дагидан 3 баравар кўпроқ ҳақ тўлашга тайёр.

Ришарлисон "Трабзонспор" билан шартнома шартларини келишиб олди.

Туркия клубига ўтган тақдирда, ҳужумчи "Тоттенхэм"дагидан уч баравар кўпроқ даромад олади, деб хабар беради Фабрицио Романо.

Таъкидланишича, "шпорлар" "Трабзонспор"нинг 15 ва 20 миллион фунтлик иккита таклифини рад этишган. Тез орада турклар яна бир таклиф билан чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Трабзонспор"га "Ливерпуль"нинг собиқ футболчилари Муҳаммад Салоҳ ва Фабиньо ўтишган эди.

АПЛнинг ўтган мавсумида Ришарлисон 29 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano