ЎФФ Кубоги мусобақасига қуръа ташланди
12 дек 2017 09:15
Янгиликлар
ЎФФ Кубоги мусобақасига қуръа ташланди
Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 12-17 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақада жами 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашади. ЎФФ Кубогига қуръа ташланди ва жамоалар қуйидаги гуруҳларга бўлинди:
“А“ гуруҳи: “Фарғона”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Спартак”
“В” гуруҳи: “Локомотив”, “Насаф”, “Машъал”, “Андижон”
Мусобақанинг дастлабки кунида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:
09:00 “Фарғона” – “Бунёдкор”
11:00 “Локомотив” – “Андижон”
13:00 “Пахтакор” – “Спартак”
15:00 “Машъал” – “Насаф”
ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор селекционерлар турнирни кузатиб бориши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар