ЎФА Мўғулистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2025, 18:04
Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Мўғулистон футбол ассоциацияси президенти Цогт-Очир Анандбазар иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда Мўғулистон томони Ўзбекистон футболида эришилаётган ютуқларни эътироф этиб, мазкур тажрибаларни ўрганиш ташаббусини билдирди, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки томон спорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›