

Куни кеча Тожикистон клуби раҳбарияти «Металлург»нинг Бекободдаги бош қароргоҳига ташриф буюрди. Клуб Бош директори Шавкат Саидов ҳамроҳлигида меҳмонлар»Металлург» ПФК академияси ва у ерда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган мулоқот давомида икки томон ўртасидаги мавжуд муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишиб олинди.
Ишонамизки, тарихий дўстлик ришталарига асосланган «Металлург» ва «Хўжанд» клублари ўртасидаги ҳамкорлик келгусида янада янги мазмун касб этиб, ҳар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар спорт орқали ҳам янада мустаҳкамланишига замин яратади.





