UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10

Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди" Янгиликлар

Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"

"Андижон" клуби қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Куни кеча ҳимоячи Одил Абдумажидов расман "бургутлар" аъзоси сифатида таништирилди. Шундан сўнг клуб матбуот хизмати бу футболчи билан суҳбатлашди.

- Одил, "Андижон" клубига ўтганингиз билан табриклайман! Бу қандай юз берди?

- Табрик учун катта раҳмат. 3-4 та таклифлар бўлаётганди. Ўзимизни чемпионатдан ҳам, хориждан ҳам қизиқишлар бор эди. Шуларни кўриб чиқаётгандим. Кейин Самвел Вячеславович чақирди ва биз кўришдик. Мақсад ва барчасини тушунтирганидан кейин "Андижон"га ўтишга қарор қилдим. Бу таклиф менга маъқул келди. 

- Катта футболга Андижонда қадам қўйгансиз ва сиз уйингизга қайтдингиз. Бу сиз учун нимани билдиради?

- Ўзим туғилиб ўсган жой. Ота-онам, яқинларим ҳаммаси шу ерда. Барибир Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди. Масъулияти ҳам бошқача бўлади. Ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. 

- Янги мавсумда жамоанинг мақсади катта. Сиз эса унинг бир бўлагига айланяпсиз. Масъулият юки оғирлик қилмайдими?

- Ҳеч қанақа оғирлик қилмайди. Аксинча масъулият қанча юқори бўлса, футболчи ўсиб бораверади. Бу ўсишимга катта ёрдам беради деб ўйлайман. Анчадан бери футбол ўйнайман. Ҳар хил жойларда ўйнадим. Барчаси жойида бўлади. 

- Бу йил "Турон"да ва кейин "Шўртан"да ўйнадингиз. Лекин "Шўртан" лигани тарк этди. Шундай экан, ортда қолган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Қийин ўтди дея олмайман. Футболда ҳар хил ҳолатлар бўлади. "Шўртан"га келган пайтимда жамоа охирги ўринда эди. Жамоани олиб қолиш учун ўзимга максимал мақсад қўйганман ва бунинг учун ҳаракат қилдим. Бу — футбол. Биз қўлимиздан келганича сабабини қилдик. Насиб қилмади. Лекин кўп нарса олдим ва ўргандим деб бемалол айта оламан. 

-  "Андижон" клубидаги ўзгаришларни сиз ҳам диққат билан кузатиб боряпсизми? Фикрингиз қандай?

- Албатта, кузатиб боряпман. Мураббий жамоани максимал кучайтириш ва ўз тактикасига тўғри келадиган савияли ўйинчиларни олиш ҳаракатида. Яхши футболчилар олиняпти ва ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
01 янв 12:57:55
Каримов
Чемпионки насиб килсин
   
29 дек 18:08:53
NEWS 24
Xadeb oraaga emas oldinga xam oynashni organilar yaxshi darvozabon bolmasa jamoa ronaldu kelsa xam top otqazaveradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика