Очоа жаҳон чемпионатлари рекордчисига айланади ва...

1 май 2026, 00:50
Гильермо Очоа ёзда фаолиятига якун ясайди.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 40 ёшли кипер 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Мексика термасида рўйхатдан ўтказилади. Бу унинг олтинчи мундиали ҳисобланади ва бу рекордга айланади.

Ушбу турнир якунланганидан кейин Очоа "қўлқопларини михга илади".

Ушбу мавсумда Очоа Кипрнинг АЕЛ жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 21 ўйинда у 34 гол ўтказиб юборди ва 4 бора дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Манба: x.com/FabrizioRomano