UZ

Сўнгги янгиликлар

15:002020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади  0 15:00Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  1 14:58"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари)  7 14:48"Ливерпуль" қишда Алаба билан шартнома имзолаши мумкин  1 14:25Карикатура: 3та гол ва 3та оффсайд, ортиқ Инзаги ёлғиз эмас  3 14:00Про лига. "Оқ-тепа" - "Истиқлол" 1:1 (онлайн ҳисоб)  2 13:50Вьери: "Месси - футболдаги Гарри Поттер. У фаолиятини тугатгач, мен телевизоримни ташлаб юбораман"  19 13:27"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган ўйиндан суратлар  0 13:12Акмал Холматовнинг ўғли Диёр Холматов дебют ўйинида гол урди  10 13:00"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси коронавирусга чалинди  2 12:38ЕЧЛ. "Барселона" Туринда "Ювентус"ни мағлубиятга учратган ўйиндан сара суратлар  4 12:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:29Карикатура: "Қизил иблислар" "буқалар"ни бўйсундиришди  3 12:10ЕЧЛ. Ҳар хил жамоаларга гол урган футболчилар (Топ-10)  46 12:09Шерзод Қосимов нима учун "Бухоро" - "Сўғдиёна" учрашувида ишламаслиги маълум бўлди  7

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" - чорак финалда! Янгиликлар

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" - чорак финалда!

Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Истиқлол" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Осиё чемпионлар лигаси, 1/8 финал
"ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - "ИСТИҚЛОЛ" (Эрон) - 2:1
26 сентябрь. Доҳа, "Ал Жануб" стадиони. 22:45 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф, Ал Амри Абу Бакар Салим Маҳад, Рашид Ҳамад Али Ал Ғаити (учаласи Уммон), Моҳд Амирул Изван Бин Ёқуб (Малайзия).
Назоратчи: Сринивасан Суреш (Ҳиндистон).

Голлар: Али Карими 32, - 0:1. Драган Черан 43, - 1:1. Эрен Дердийок 47, - 2:1.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (21.Аброр Исмоилов, 90+2), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 73), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (29.Владимир Козак, 84), 34.Фарруҳ Сайфиев (23.Шерзод Аъзамов, 90+2), 77.Эрен Дердийок (11. Игорь Сергеев, 73).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 18.Ҳожимат Эркинов, 28.Диёр Холматов, .

"Истиқлол": 1.Саидҳуссайн Ҳуссайни, 3.Милад Закипури, 4.Рузбеҳ Чешми, 5.Ареф Қулами, 6.Али Карими, 7.Шейк Диабате, 8.Фаршид Исмоили (17.Закариа Моради, 68), 10.Меҳди Гаеди, 66.Масъуд Рики (14.Фаршид Багери, 79), 70.Муҳаммад Данашгар, 72.Амирарсалан Мотаҳҳари (Араш Резаванд, 53).
Захира: 19.Ҳуссайин Пурҳамиди, 15.Сина Хадемпур, 21.Воря Ғофури, 22.Сиаваш Яздани, 42.Фардан Рабет, 57.Шаҳин Тоҳирхони.

Огоҳлантиришлар: Арсалан Моттаҳҳари 4, Егор Кримец 5, Муҳаммад Данашгар 74, Араш Резаванд 77, Элдорбек Суюнов 85, Милад Закипури 87, Фарруҳ Сайфиев 90, Меҳди Ғаеди 90+2.


Пахтакор

Драган Черан - 43', Эрен Дердийок - 47'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур

26/09/2020, 23:45

1
:
2
Тугади

Эстеглал Тегеран

Ali Karimi - 32'

45'
90'
5'  Игорь Кримец
43'  Драган Черан
43'  Khoziakbar Alidzhanov
47'  Эрен Дердийок
47'  Dostonbek Khamdamov
73'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
84'  Eldorbek Suyunov
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Владимир Казак)
89'  Farrukh Sayfiev
90'  Farrukh Sayfiev (Sherzod Azamov)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Abrorbek Ismoilov)
4'  Amir Arsalan Motahari
32'  Ali Karimi
53'  Amir Arsalan Motahari (Arash Rezavand)
68'  Farshid Esmaeili (Zakaria Moradi)
74'  Mohammad Daneshgar
77'  Arash Rezavand
79'  Masoud Rigi (Farshid Bagheri)
87'  Milad Zakipour
90'  Mehdi Ghaedi



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "ПАХТАКОР" - ЧОРАК ФИНАЛДА! 

90+1. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Сайфиев ва Алижонов ўрнига Аъзамов ва Аброр Исмоилов тушди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фарруҳ Сайфиев

88. Хавфли вазият! Жарима тўпидан кейин тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Бурчак тўпидан кейин яна бурчак тўпи ишланди 

87. Огоҳлантириш. "Истиқлол". Милад Закипури

85. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Элдорбек Суюнов

84. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Козак тушди

81. ЗАРБААААААААААААА! ДИАБАТЕ ҳимоядаги хатодан кейин зарба берди, ноаниқ!

79. Ўзгариш. "Истиқлол". Масъуд Рики ўрнига Фаршид Багери

77. Огоҳлантириш. "Истиқлол". Араш Резаванд

75. ЗАРБААААА! Машарипов жарима тўпини амалга оширди, бироз ноаниқ!

74. Огоҳлантириш. "Истиқлол". Муҳаммад Данашгар

73. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Дердийок ва Ҳамдамов ўрнига Сергеев ва Сидиқов тушди

70. Хавфли вазият! Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячи қайтарди. Бурчак тўпидан кейин Диабате тўпни қайтарди

68. Ўзгариш. "Истиқлол". Фаршид Исмоили ўрнига Закариа Моради

58. ЗАРБА! Машариповнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўпни посбон ушлаб олди

55. "Истиқлол"нинг хавфли ҳужумидан сўнг Ғаеди тепган тўпни Кримец қайтарди. Диабатенинг зарбасидан сўнг Суюнов тўпни ушлаб қолди

53. Ўзгариш. "Истиқлол". Арсалан Мотаҳҳари ўрнига Араш Резаванд туширилди

47. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЭРЕН ДЕРДИЙОК 2:1. Чераннинг узатган тўпини Собирхўжаев Дердийокка ажойиб тарзда ташлаб берди, швейцариялик ҳужумчи кучли зарба билан гол урди - 2:1. ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! 1:1. Алижоновнинг узатган тўпини Черан боши билан дарвозага жойлаб қўйди. ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ


40. "Истиқлол" бурчак тўпини амалга оширди, хавфли вазият содир бўлгани йўқ

38. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, тўпни яна бўйдор ҳимоячилар қайтаришди

Учрашувда урилган голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин КАНАЛГА ЎТИШ

36. Гол урганидан кейин "Истиқлол" ўзига ишонч билан ўйнай бошлади

32. ГОЛ! Али Карими жарима тўпидан ажойиб гол урди - 0:1

30. УХХХХ! Гаеди тўп тепаман деб Алижоновнинг оёғини тепди, бош ҳакам эса "Пахтакор" дарвозаси томон жарима тўпи белгилади! Афсуски VAR йўқ

26. Форслар биринчи бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

26. ЗАРБААААААААААААААА! СУЮНОООООООВ! Диабате бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, Суюнов "Пахтакор"ни голдан қутқарди! 

25. ЗАРБАААААА! ДРАГАН ЧЕРАН! Жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди! 

21. Бурчак тўпини яна ҳимоячилар қайтаришди

20. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг ҳужуми хавфли чиқди, якунда Дердийокнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

18. "Пахтакор" катта ташаббусга эга бўлмоқда. Кетма-кет бурчак зарбалари, аммо аниқ зарба йўқ

15. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, Машариповнинг узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди, Алижоновнинг узатмаси ҳам, Ҳамробековнинг зарбаси анча ноаниқ кетди! 

13. Навбатдаги бурчак тўпидан кейин дарвозабон ўзини кўрсатди

12. "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди, Ҳамдамовнинг узатган тўпини Рузбех Чешми қайтарди. Энди нарги томондан бурчак тўпи  

7. Анзур Исмоиловнинг хатосидан кейин рақиб қулай вазиятга эга бўлганди, Кримец тўпни қайтарди

5. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Егор Кримец

4. Огоҳлантириш. "Истиқлол". Арсалан Мотаҳҳари

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотлар

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.

Рейтинг: +106   

Фикрлар

+79   
27 сен 00:37:28
Хонмирзо
Ҳамма Пахтакор ҳақида у дейди, бу дейди лекин ширин уйқусидан кечиб ўйинини кўради.
Ютаётганидан фахрланиб тўлқинланиб ҳам қўяди.
Яшасин она юртим Ўзбекистон!!!
+53   
26 сен 21:30:01
Vohidovich
Худо хохласа ютамиз бугун.
+47   
27 сен 00:38:24
Jonny
Сочларим окариб кетти, оталаринга балли Пахтакорим!))) Табриклиман Узбегим!
+38   
26 сен 23:32:20
Marseille
Shu Piters qolaversin trener bulib. Inglizcha futbol kurvommiz. Bob Hougton ham shunday hujumkor futbol olib kirgandi. APL jamoasini kurgandek buldim.
+37   
26 сен 21:31:37
Marcos
3 : 0 paxtakor yutadi deganlar bitta ++++++++ Olgaaaaaaaa (nasaf muxlisi) chin dildan janjal boshlash niyatim yuq
+32   
27 сен 00:39:08
Suhrob Imomov
Eronliklarni yutib quydikmi, Urayee
+32   
26 сен 23:37:44
Rakuten
To'g'risiyu, men Paxtakorni unchalik yoqtirmayman, ammo, tashqi arenada yigitlarimizni qo'llab-quvvatlash o'rniga yomonlab o'tirmaylik, uyat! Bir millat, bir xalqmiz, ichki gaplar ichimizda qolsin, o'zbek o'zbekka dushmanlik qilishini ko'rish og'ir. Paxtakorning o'yini juda zo'r ketyapti. Anzur Ismoilov 3-4 marta qovun tushirganini hisobga olmasa hammasi joyida. Afsuski, hakam adashib jarima belgiladi, bu haqiqiy adolatsizlik. Umid qilaman-ki, tanaffusda aybini tushunib yetadi. Cheranning goli, unga uzatilgan pas bu haqiqiy adolatli gol bo'ldi. Mana sizga o'zbek jamoasi. Paxtakorni O'zbekistonda mayli yomon ko'raylik, ammo, chetga chiqqanda ichi torlik qilmaylik!
+30   
27 сен 00:38:14
Rakuten
Forslarga enasini ko'rsatdik! Butun alamlarim chiqib ketdi! Tiki-takani o'zbekcha versiyasini ko'rdik! Rahmat yigitlar!
+28   
27 сен 00:40:48
Marseille
Шу Питерс яхши экан. Шуниси бошкараверсин.))
+27   
27 сен 00:40:34
football4fans
Yutqazsang so'kamiz, lekin bunaqa yutib tursang shakarsaaaan shakaaar!
+27   
26 сен 21:26:43
Вадимникифоров
ПАХТАКОРРРРРРРР ОМОД ЁР БУЛСИН ВАТАН УЧВН ГУРУР УЧУН ХАЛК УЧУН ГАЛАБА КОЗОННННН ИЛТИМОС
+26   
26 сен 23:36:31
Taqachi
Хакам адашди...Хожиакбар чисто олувди..унга нисбатан коида бузулувди
+25   
27 сен 00:43:28
Кatar-2022
Arveladzesiz Paxtakor yaxshi o'ynayapti, turnir oxirigacha davolanib yuraversin, sog'ligiga qarasin. Sergeyev zaxirada o'tirib o'zbek futboliga katta foyda keltiryapti. 2018-yilgi jahon chempionati saralashida ham shu ishni qilgandami. Barchaga g'alaba muborak. Eldor Suyunov sen ham bizga yordam ber. Zaxirada o'tir
+25   
26 сен 23:32:52
Rêd Hêlll
Man Cherani goligamas Erdor Suyunov tormozligiga haliyam o'zimga kemayapman
+24   
26 сен 21:26:30
Bebeto111
Bugungi kunda shak shubxasiz Paxtakor Uzbekistonning eng kuchli jamoasi.Uyinda mazmunbor.G'alaba tilab qolamiz.Navbaxor muxlisi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика