UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  2 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  2 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  7 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  4 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0

ОЧЛ 2. Ҳисобда ортда бораётган "Насаф" камбэк қайд этган ҳолда "Шабаб Ал Аҳли"дан устун келди Янгиликлар

ОЧЛ 2. Ҳисобда ортда бораётган "Насаф" камбэк қайд этган ҳолда "Шабаб Ал Аҳли"дан устун келди

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг 2-тури доирасида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини меҳмон қилди.

ОФК Чемпионлар Лигаси 2

"D" гуруҳи. 2-тур

2 октябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) 2:1 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Паям Ҳейдари (Эрон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Мораввежи, Фарҳод Фарҳодпур (иккаласи – Эрон)

Захира ҳаками: Каземи Саедвоҳид (Эрон)

Ҳакамлар назоратчиси: Алшалваи Абдуллоҳ Мутлақ (Саудия Арабистони)

Учрашув комиссари: Айман Муҳаммад Сауд Ҳарун (Баҳрайн)

Гол: Матеус Лима (Мунас Даббур) 18, 0:1, Зоран Марушич (Марко Станоевич) 83 1:1, Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов) 90

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой ( 88.Марко Станоевич, 72) 8.Зафармурод Абдирахматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (10.Бобир Абдиҳолиқов,72), 19.Стефан Чолович (3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 46), 22.Игорь Голбан (4.Дилшоджон Комилов, 46), 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (14.Шароф Муҳитдинов,46), 77.Ойбек Бозоров.

Захира: 1.Умиджон Эргашев,  6.Муродбек Раҳматов,  13.Адҳам Мусулмонов,  21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Валентино Юэл, 24.Сардорбек Баҳромов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев,

"Шабаб Ал Аҳли":  12. Ҳассан Ҳамза Алмаазми, 2. Яго Азведо Сантос, 5. Волид Аббос, 50. Саид Сулаймон Мубарак, 7. Абдулла Ҳариб (10. Федерико Картабиа, 85), 8. Гастон Суарес, 9. Мунас Даббур (77. Гильерме Гонсаллес, 74), 19. Матевсао, 26. Эид Ҳамис (16. Рикелме Эрнандес, 60), 57. Юри Сезар Силва (11. Яҳё Ал Гассани, 60), 66. Саид Иззатуллоҳи (80. Брено Каскардо 60)

Захира: 4. Муҳаммад Мазруқ, 13. Ренан Виктор, 17. Богдан Планич, 22. Ҳамад Абдулла, 23. Волид Ракаан, 40. Миливоевиа, 

Огоҳлантириш: Эид Ҳамис ("Шабаб Ал Аҳли") 43, Дилшод Комилов ("Насаф") 62, Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф") 80, Ҳариб Сухаил ("Шабаб Ал Аҳли) 81, Зоран Марушич ("Насаф") 84

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГООООООООООООООООООЛ. "Насаф"дан сўнгги дақиқаларда камбэк! Зоран Марушич бугун дубли билан жамоасини қутқариб кетмоқда. 

85. ЭЭЭҲ. Бобир Абдихолиқов жуда қулай имкониятни голга айлантира олмади.

84. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Зоран Марушич

83. ГОООООООООООООООООООЛ. "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самара берди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Зоран Марушич голга айлантирди

81. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Шабаб Ал Аҳли"дан Суҳаил Ҳариб огоҳлантирилди.

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф"дан Ғолиб Ғайбуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Шабаб Ал Аҳли", Даббур ўрнига Гильерме тушди. 

73. ЗАРБААА. "Насаф"дан чиройли комбинация. Жарима майдончаси ичида Марушичнинг зарбанамо узатмасига Абдихолиқов якуний нуқтани қўя олмади. 

72. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Сидиқов ўрнига Абдихолиқов, Мозговой ўрнига Станоевич тушди. 

67. "Насаф"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоясидан ўта олмаяпти. 

62. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Дилшод Комилов

60. ЎЗГАРИШ. "Шабаб Ал Аҳли", Юри Сезар Силва ўрнига Яҳё Ал Гассани, Эид Ҳамис ўрнига Рикелме Эрнандес, Саид Иззатуллоҳи ўрнига Брено Каскарадо тушди. 

51. "Насаф"дан яхши ўйланган комбинация. Ҳужумлар сони кўпайди мезбонларда. 

48. ЗАРБААА. Зоран Марушич ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жаба Жигаури ўрнига Шароф Муҳитдинов, Стефан Чолович ўрнига Шоҳжахон Султонмуродов, Игорь Голбан ўрнига Дилшод Комилов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Шабаб Ал Аҳли", Эид Ҳамис

40. ЗАРБА. Сидиқов ва Бозоров комбинацияси зарба билан якунланди. Ойбекнинг зарбали узатмаси ноаниқ кўриниш олди. 

37. НЕЪМАТООВ. Абдувоҳид рақиб ҳужумини гол билан якунланишига йўл қўймади. 

31. ЗАРБА. Чолович яхши позицияга чиқиб бориб зарба берди. Ноаниқ. 

28. Ўйинда темп пасайди. 

24. ЗАРБА. Жигауриниг зарбаси ноаниқ кетди. 

18. ГОЛ. Матеус Лима "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевни катта тезликда ортда қолдиририб бирга бир вазиятда Неъматовни ҳам доғда қолдирди. 

13. ЗАРБААА. Акмал Мозговой омадини синаб зарба бериб кўрди. Ҳассан Ҳамза ўз ўрнида ишончли турди. 

10. ЗАРБАААА. Ойбек Бозоров жарима майдончаси ичида рақиб дарвозасига зарба йўллади. Амирликлар киперидан Неъматов томонга жавоб сейви. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатишмоқда. 

8. НЕЪМАТОООВ СЕЕЙВ. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов рақибнинг икки зарбасини қайтарди. 

6. "Шабаб Ал Аҳли" футболчиси Лима бирга бир вазиятга чиқиб боришига Неъматов йўл қўймади. У тўпга ўз вақтида чиқиб келди. 

4. "Насаф"дан жавоб ҳужуми. Насруллаев катта тезликда кириб бориб тўпни узатди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар ва дарвозабон хавфни бартараф этди. 

3. ЗАРБА. Эид Ҳамис бурчакдан келган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Хавфли зарба. 

1. "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини ишлади. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика