Облак "Атлетико" сафидаги 300-голини ўтказиб юборди

Omonjon To`xtamirzayev
24 апр 2023
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Мадрид клуби сафида ўз дарвозасидан 300 марта тўп олиб чиқди.

Бу Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган "Барселона" билан ўйинда юз берди. 44-дақиқада ҳужумчи Ферран Торрес словениялик қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

Облак 2014 йилда 16 миллион евро эвазига "Бенфика"дан "Атлетико"га ўтган эди. 30 ёшли дарвозабон пойтахт жамоаси сафида 392 та ўйин ўтказиб, шулардан 191 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Football Database