

"Атлетико" клуби дарвозабони Ян Облак ЕЧЛнинг ушбу ҳафтада ўтказилган ўйинларидаги энг яхши ўйинчи деб топилди. Мадридликлар посбони нимчорак финал жавоб ўйинида "Интер"га қарши ажойиб ўйин кўрсатганди. Ўйин давомида 3 та сейв амалга оширган Облак ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида иккита зарбани қайтаришга эришган.
Облакдан ташқари бу ном учун "Арсенал" дарвозабони Давид Райя, "Боруссия" вингери Жейдон Санчо ва "Барса" ҳимоячиси Пау Кубарси кураш олиб борганди.




