

Хабарларга кўра, жамоа Форт-Лодердейлдаги беш юлдузли “The Dalmar” меҳмонхонасидаги шовқин ва жиддий ташкилий муаммолар туфайли ноқулайликларга дуч келган. Меҳмонхона ёнида шаҳарнинг энг гавжум йўлларидан бирига туташган катта қурилиш майдончаси жойлашган бўлиб, бу футболчиларнинг тикланиш жараёнида тўлиқ ҳордиқ чиқаришларига халақит берган. Бундан ташқари, жамоанинг бир неча футболчиси ўзларини нохуш ҳис қилган.
“Яхшироқ ташкил қилиниши мумкин бўлган баъзи жиҳатлар бор эди ва биз уларни тўғриладик. Шунчаки жуда муҳим ўйин олдидан имкон қадар энг юқори даражада тайёргарлик кўришни хоҳлаймиз”, – деди жамоа сардор Мартин Эдегор “The Mirror US” нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси 12 июль куни чорак финалда Англияга қарши майдонга тушади.



