Нўъмон Ҳасанов: "Қўқон-1912" олий лигада қолиш учун курашади"
21 июн 2016 22:32
Янгиликлар
Нўъмон Ҳасанов: "Қўқон-1912" олий лигада қолиш учун курашади"
"Машъал" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
"Икки жамоа тенг кураш олиб борди. Жамоага янги келдим, ўзгаришлар киритдим. Мақсадимиз олий лигада қолиш, шунинг учун кураш олиб бораяпмиз. Биринчи давра тугашига 2 тур қолди. "Машъал"ни бугунги ғалаба билан табриклайман.
"Қўқон-1912"нинг олдинги ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоанинг жисмоний ҳолати у қадар яхши эмас. Бунинг устида ишлаяпмиз. Ёзда таркибга бир нечта футболчи олиб келмасак бўлмайди. Қўқонда футболга жуда кўплаб мухлислар келади. Мухлислар ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламиз.
Иқбол Маликжонов ва Ойбек Рустамовнинг ўйини менда яхши таассурот қолдирди. Уларни майдонга тушириб тўғри қилибман", - дейди Ҳасанов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар