Нўъмон Ҳасанов : "Ҳоким кубоги" турнири бизга катта фойда берди"
08 фев 2017 11:27
Янгиликлар
Нўъмон Ҳасанов : "Ҳоким кубоги" турнири бизга катта фойда берди"
Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
- “Ҳоким кубоги” бизга жуда маъқул бўлди. Сабаби биз ҳали кўп футболчилар билан шартномаларни имзоламаган эдик. Бу турнирдаги ўйинлар орқали ихтиёримиздаги барча футболчиларни имкониятларини текшириб олдик. Шунингдек хар-хил ўйин услубларини синаб кўрдик. Учрашувлар ҳар икки-уч кунда бўлгани бизга янада маъқул бўлди. Футболчиларни жисмоний ҳолатларини ҳам текшириб олдик.

“Ҳоким кубоги” турнири ташкилотчиларига, шахсан вилоят ҳокими Ш.Ғаниевга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Бу мусобақа бизга катта фойда берди деб бемалол айта оламан.
Яна шуни айтмоқчиманки биз ҳали барча ўйинимизни кўрсатмадик. Жамоа тўлиқ таркиби шаклланиб бўлгани йўқ. Олдимизда 10-февралдан бошланадиган йиғин турибди. Бу йиғинимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Биз мана шу йиғин давомида бир нечта назорат ўйинларини ўтказамиз ва ушбу ўйинларда асосий таркибни аниқлаб олишга эътибор қаратамиз.
Турнир давомида бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга катта раҳмат, соғ-саломат бўлишсин.
Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар