

24 ёшли футболчи учун саудияликлар бонуслар билан бирга 70 миллион евро тўлашга рози бўлди. Шу тариқа Саммервилл "Ал Ҳилол" тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланди.
Трансфер амалга ошишидан аввал футболчига "Ливерпуль", "Челси" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Саммервил ўтган мавсумда "Вест Хэм" таркибида АПЛнинг 31 ўйинида қатнашиб, 6 гол ва 2 ассист қайд этди.



