Неймар ПСЖдан "Барселона" футболчисини сотиб олишни сўради
02 апр 2019 11:20
Янгиликлар
Неймар ПСЖдан "Барселона" футболчисини сотиб олишни сўради
"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчига ПСЖ, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
ПСЖ форварди Неймар парижликлар раҳбариятидан Коутиньони сотиб олишни сўради. "Челси" ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Эден Азар ўрнига бразилияликни олиб келмоқчи, аммо бунинг учун лондонликлар ўйинчи сотиб олиш тақиқидан қутилиши лозим. "Манчестер Юнайтед" ҳам Коутиньони сотиб олиш ниятида, аммо у жамоанинг асосий трансфер мақсади эмас.
Коутиньо 2018 йилнинг қишида "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтган эди. Футболчининг трансфери 135 млн. евро эвазига амалга ошган.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар