Неманья Чаласан: "Ўзбекистонда Европага нисбатан анча кўп маош тўлашади"

Оқил Абдубарноев
31 май 2026, 19:11
"Андижон"нинг сербиялик ҳимоячиси Неманья Чаласан нима сабабдан Европада марказий осиёлик футболчилар кам эканлигини айтди.

"Ўзбекистонда сифатли футболчилар кўп. Бироқ битта муҳим жиҳат бор: бу ерда футболчиларга жуда яхши маош тўланади.

Агар ўзбек футболчиси уйда ойига 10 000-15 000 евро маош олса ва Португалия клуби унга шунча пулнинг ярмини таклиф қилса, нега кетиши керак? Бу ерда у оиласи ёнида, яхши шароитда тўп тепади ва кўпроқ пул топади.

Мен Португалияда ўйнаганман ва биламанки, Европада маош ҳамма жойда ҳам катта эмас. Тахминан 5000 евро ишлаб топардим. Бу унчалик кўп эмас. Европанинг ўртамиёна клубларида камроқ тўлашади.

Қозоғистонда ҳам вазият шунга ўхшаш. Мен футболчилардан сўрардим: нега Европага кетмайсизлар? Улар жавоб беришарди: "Нега, ахир бу ерда яхши пул топяпмиз – 8, 10, 15 000 евро?". Бу тўғри мантиқ", деди 30 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Eurasia Football