"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?
02 янв 11:44
Янгиликлар
"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?
Жумладан, "Нефтчи" футбол клуби ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини Туркияда ўтказади. Жамоа аъзолари 3 январь куни соат 10:00 да Тошкент–Анталия авиайўналиши орқали Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.
Мазкур йиғин жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, тактик ва техник тайёргарликни ошириш, шунингдек, янги мавсум олдидан жамоавий ўйинни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўқув-йиғин машғулотларига жалб этилган жамоа аъзолари:
Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Мураббийлар: Юрген Гёде, Антонио Сариоглу, Виталий Галат, Факунда Стик
Селекционер: Анвар Бердиев
Матбуот котиби: Саидафзал Абдуллаев
Жамоа шифокори: Муҳиддин Мирзаев
Физиотерапевт: Жавоҳир Элмуродов
Уқаловчилар: Улуғбек Ҳамдамов, Санжар Саидов
Маъмурлар: Айбек Алиев, Абдували Йўлдашев
Аналитик ГПС: Хушнуд Баҳромов
Таржимон: Нурулло Субҳонов
Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев, Ботирали Эргашев, Иброҳим Шокиров.
Ҳимоячилар:
Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Иззатилло Пўлатов, ИброҳимҲалил Йўлдошев,
Муҳаммадқодир Расулжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев.
Ярим ҳимоячилар:
Аброр Исмоилов, Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Алишер Одилов,
Хуршид Ғиёсов, Фарҳод Соҳибжонов, Далер Тухсанов, Азизбек Эримбетов.
Ҳужумчилар:
Нурбек Сарсенбаев, Азизбек Муратов.
Шунингдек, легионер футболчилар Боян Цигер, Йован Жокич, Владимир Йовович ва Зоран Марушич Белград–Анталия йўналиши орқали, Журани Феррейра (Ратиньо) Гоиас–Анталия йўналиши орқали, Силванус Нимели эса Либериядан жамоа қароргоҳига етиб келади. Жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев маълум сабабларга кўра йиғинга 7 январдан қўшилади.
Жамоанинг яна икки футболчиси — Асилбек Жумаев ва Рустамбек Фомин айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан БААда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Уларни январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учрашувлари кутиб тургани боис, мазкур мусобақа якунланганидан сўнг жамоа сафига қўшилишлари режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар