

Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал
“Нефтчи” - “Пахтакор” 1:0 (ТУГАДИ)
Фарғона, “Истиқлол” стадиони
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Ëрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов ва Максим Нехочин
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев
АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Гол: Стипе Перица (Владимир Йовович) 81, 1:0
“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев ( 71.Билолхон Тошмирзаев, 46), 8.Владимир Йовович (7.Аброрбек Исмоилов,90+4), 9.Хуршид Ғиёсов ( 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 70), 11.Асилбек Жумаев (77.Журани Феррейра 79) 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 32.Зоран Марушич ( 18.Стипе Перица, 70), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Коуао
Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Иззатилло Пўлатов, 20.Анваржон Ғофуров,30.Рустамбек Фомин,
“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Хожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов ( 21.Башар Ресан,27), 17.Достонбек Ҳамдамов (50.Фламарион, 42), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (8.Дилшод Саитов, 78), 29.Айман Ҳуссайн (90.Стефан Чинеду,78) 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов
Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Сардор Мирқобилов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 20.Дилшод Абдуллаев, 77.Ойбек Бозоров,
Огоҳлантириш: Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”) 74,
Учрашув якунланди.
90+3. “Нефтчи” қарши ҳужумда жуда қулай вазиятни кўкка совурди. Қувватов қийин паллада ўзини кўрсатди.
90+1. “Шерлар” босимни оширмоқда. Сайфиев ва Таҳсинга сариқ карточка ҳам кўрсатилди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. “Пахтакор” олдинга ўтмоқда.
85. “Пахтакор” жарима зарбасини ижро этди. Башарнинг зарбаси ноаниқ кетди.
81. ГОЛ. “Нефтчи” ўйинда ҳисобни очди. Захирадан майдонга тушган Стипе Перица жарима зарбасидан узатиб берилган тўпни боши билан голга айлантирди. Ниҳоят ўйинда гол кўрдик.
79. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Асилбек Жумаев ўрнига Ратиньо тушди.
78. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Айман Хуссайн ўрнига Стифен Чинеду, Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Саитов тушди.
74. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хожиакбар Алижонов, “Пахтакор”
71. ЗАРБА. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаевнинг зарбасини Ботирали Эргашев эгаллаб олди.
70. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Хуршид Ғиёсов ўрнига Муҳсин Убайдуллаев, Зоран Марушич ўрнига Стипе Перица тушди.
67. “Пахтакор” рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият яратди. Айман Хуссайнга бугун омад кулиб боқмаяпти.
57. Икром Алибоев Айман Хусайнни тўхтата олди. Бу борада Алибоев анча яхши ҳаракат қилди.
53. Ботирали Эргашев рақиб футболчисининг аниқ зарбасини ушлаб олди.
47. Зоран Марушичда қулай имконият юзага келганди.
46. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрнига Билолхон Тошмирзаев тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Коффи Куао катта тезликда олдинга ўтди лекин якуний қарор қабул қилишга иккиланди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Яна “Нефтчи”дан кескин юриш. Аммо ноаниқ.
42. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Достон Ҳамдамов ўрнига Фламарион тушди.
41. ЗАРБА. Коффи Куаонинг зарбаси кескин кўриниш олди.
40. ЗАРБА. Башар Ресаннинг зарбаси йўлига “Нефтчи” ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.
36. ЗАРБА. Асилбек Жумаевнинг боши билан йўллаган оҳиста зарбаси Қувватовга қийинчилик туғдирмади.
35. Гол ҳисобга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат бор экан.
33. ВАР голни текширмоқда.
30. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов “Нефтчи”нинг ўйиндаги биринчи голини урди. Ғиёсов иккинчи қаватдан келган тўпни дарвозага йўллаганди. Лекин Насибуллаев ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. ВАР чизиқ тортади.
28. ЗАРБА. Йововичнинг зарбасини Қувватов қайтарди.
27. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Хожимат Эркинов ўрнига Башар Ресан тушди.
14. ЗАРБА. Коффи Куао тўп билан жуда яхши муомала қилиб “Пахтакор” дарвозасига кучли зарба берди. Хавфли аммо дарвозага бормади.
8. “Пахтакор” олдинга ўтишга уринди. Лекин мезбонлар тартибли ҳимояланди.
2. “Нефтчи” учрашувни анча юқори темпда ва фаол бошлади.
-Ўйинга старт берилди.
-Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.
-Учрашув бошланишига барча нарса тайёр



