The Sun: Моуринью "Реал"да интизомни кучайтирди

2 сен 2026, 08:45
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью Мадрид жамоасида интизом талабларини кучайтирди: кечикишлар ўйинни ўтказиб юбориш билан таҳдид солади, футболчиларнинг тикланиши ва овқатланиши эса энди қатъий тартибга солинган.

Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар"нинг янги мураббийи кечикишлар учун пул жарималарини бекор қилди ва янада қаттиқроқ санкцияларни жорий этди: машғулотга ўз вақтида келмаган ўйинчи тренажёр залига юборилади ва навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.

Моуринью режимининг асосий элементлари — вақтида келиш, машғулотлар, тикланиш ва овқатланиш. Жароҳат олган футболчиларнинг тикланиш ишлари фақатгина клуб базасида амалга оширилиши керак. Бундан ташқари, ўйинчилар ўз хоҳишига кўра таомнома танламасдан, клубнинг овқатланиш бўйича тавсияларига амал қилишга мажбурдирлар.

Моуриньюнинг бу ёндашуви маълум даражада Арсен Венгернинг "Арсенал"даги усулларини ёдга солади. Шу билан бирга, мураббий "Барселона"да Ханс-Дитер Флик томонидан қўлланилаётган амалиётдан ҳам илҳомланмоқда, у ерда ҳам кечикканлар учун қатъий қоидалар амал қилади, дейилади хабарда.

Жозе Моуринью 11 июнь куни расман Мадриднинг "Реал" клубини бошқарди ва 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномани имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›