Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1
21 июл 2017 23:47
Янгиликлар
Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1
Шиддатли ва кескин ҳужумларга бой бўлган ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди
Ўйиннинг 35-дақиқасида Ғайрат Умировнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очди. 1:0 Бироз ўтмай зоминликлар посбони Азамат Исроилов футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатда ва ҳакам пенальти белгилади. Дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев эса 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.
Беллашувнинг иккинчи бўлимида ҳам мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришди. 60-дақиқада Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилгач, Алишер Махмудов томонидан узатиб берилган жарима тўпини Шохрух Достонов голга айлантирди -2:0. Орадан бироз ўтиб, Жавлон Гусейнов жарима зарбасидан кейин ҳисобни йириклаштирган бўлса, 63-ва 73- дақиқада Қаҳрамон Баходиров икки тўп киритиб, “дубл”га эришди. Бу орада айнан Баҳодировнинг қўпол ўйини сабаб “Сўғдиёна” дарвозасига белгиланган пеналтини меҳмонлар аниқ амалга оширишди.
81-дақиқада Рустам Азамов Қаҳҳоровнинг узатмасидан фойдаланди ва ҳисобни 6:1га етказди. Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди.
Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:
1-бўлим: Музаффар Абдуллаев , Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Шерзод Жалилов, Сардор Қаҳҳоров, Ғайрат Умиров, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Ихтиёр Тошпўлатов.
2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Рустам Аъзамов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаҳҳоров, Сухроб Қобилов, Санжар Рашидов, Алишер Маҳмудов, Иззатилла Абдуллаев, Қахрамон Баҳодиров, Шохрух Достонов.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар