Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов "Фулад" билан шартномасини бекор қилиб, фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттирадиган бўлди.

"Тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоамиз билан шартнома имзолади.

Ўткир Юсупов – 1991 йил, 4 январда Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан юртимизга кўчиб келишган.  

Фаолияти давомида “Машъал” (Муборак, 2012-2013 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2014-2015 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2016-2017 йиллар), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2019 – 2024 йилнинг 1-давраси), “Фулад” (Ахваз, Эрон, 2024 йилнинг 2-давраси, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Тажрибали дарвозабон 1,5 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоамизга қайтди", – дейилади "лочинлар" матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Ўткир Юсупов "Фулад"ни тарк этаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати