

Қайд этилишича, 2026 йилнинг ёзида бир қатор янги футболчилар келиши мумкин.
"Daily Mail"нинг хабар беришича, шу даврда "қизил иблислар" ярим ҳимоянинг деярли барча асосий ўйинчилари — Бруну Фернандеш, Каземиро, Кобби Майну ва Мануэль Угартени қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирча "Олд Траффорд"да бундай жуда кескин қадамга боришадими-йўқми, номаълум.
Қишда ярим ҳимоя чизиғини босқичма-босқич янгилаш эҳтимоли паст. Январь ойида трансфер бозорида шошма-шошарлик қилиш арзимайди — МЮ фақатгина ёзга қолдириб бўлмайдиган битим бўлсагина янги футболчи билан шартнома имзолайди.



