Навоийлик мухлислар Тошкентга боришади
20 сен 2016 13:10
Янгиликлар
Навоийлик мухлислар Тошкентга боришади
21 сентябрь куни "Пахтакор" - "Қизилқум" жамоалари ўртасида олий лига 20-туридан жой олган қолдирилган учрашув бўлиб ўтади.
Мазкур ўйинда навоийлик кўпсонли мухлислар ўз жамоаларини стадионда қўллаб-қувватлашни режалаштиришган. "Қизилқум" ПФК раҳбарияти ва мухлислар клуби ташаббуси билан ўйинга бориб келиш учун махсус автобуслар йўлга қўйилади. Автобуслар 21 сентябрь куни соат 06.00 да Навоийдаги "Сўғдиёна" стадиони олдидан йўлга чиқади.
Мурожаат учун телефон:
+998913333773. Шаҳриддин
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳс 21 сентябрь куни соат "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Тошкентда истиқомат қилаётган навоийлик ёшларни ҳам "Қизилқум"ни қўллаб қувватлаш учун стадионга таклиф қилиб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар