"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди

Alisher Ostonov
22 дек 2025
"Қизилқум" жамоа ҳимоячиси Самандар Шукруллаев билан битим узайтирилди.

"Самандар Шукруллаев билан шартнома узайтирилди!

Ўтган йили жамоа таркибида тўп тепиб навоийлик мухлислар ишончини қозонган футболчилар билан шартномани узайтириш давом этмоқда.

Бугун сирдарёлик марказий ҳимоячи Самандар Шукруллаев билан амалдаги шартнома яна бир йилга узайтирилди. Эслатиб ўтамиз Самандар якунланган мавсумда клуб либосида умумий ҳисобда 27 та баҳсда майдонга тушиб 2 231 дақиқа ҳаракат қилган.

Янги мавсумда Самандарга жамоамиздаги фаолиятига омадли ва зафарли онларни тилаб қоламиз!", — дейилади клуб хабарида.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати