"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди

Aslanov Jasurbek
16 июл 2025, 16:20
Давралар оралиғида жамоалар таркибида ўзгаришлар юз бермоқда.

"Навбаҳор" матбуот хизмати Пўлатхўжа Холдорхонов ва Шаҳзод Тоиров жамоани тарк этганини эълон қилди.

Холдорхонов жорий мавсум 9та ўйинда 1та гол уришга муваффақ бўлди. Шаҳзод Тоиров эса 2та баҳсда қатнашди.  

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Тоиров ОКМК машғулотларида иштирок этмоқда. Холдорхонов эса Ғузорнинг "Шўртан" клубига ўтишга яқин. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia