UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  1 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  4 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  16 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  6 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0

"Навбаҳор"га россиялик дарвозабон келди Янгиликлар

"Навбаҳор"га россиялик дарвозабон келди

"Навбаҳор" мавсумлар оралиғидаги селекция ишларини давом эттирмоқда. Айнан шу мақсадда таркибга икки нафар янги футболчи жалб этилди.

Россиялик дарвозабон Илья Гаврилов ва ўтган мавсумни “Пахтакор”да ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи Беҳруз Саъдиллаевлар шулар жумласидандир.

Гаврилов 2017 йилги мавсумни Волгограднинг “Ротор” клубида ўтказган. Ушбу футболчилар "Навбаҳор"да кўрикдан ўтишмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатлари мураббийларга манзур бўлса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.

Олдинроқ Наманган клуби машғулотларига қўшилган россиялик футболчи Ацамаз Бураевга эса жавоб берилди.

Шу ўринда, “Навбаҳор”га футболчиларни жалб этиш борасида музокараларни давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.


Бугун Тошкент йиғинида навбатдаги назорат учрашувида "лочинлар" “Сўғдиёна” билан куч синашди. Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга гол киритилмаган бўлса танаффусдан кейин томонлар бир мартадан муваффақият қозонишди. Дастлаб, Дониёр Одилов жиззахликларни олдинга олиб чиққан бўлса кейинчалик Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув давомида футболчиларимиз гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишсада, вазиятларни голга айлантира олишмади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматхўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Беҳруз Саъдиллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Зоҳир Пиримов, Илҳом Бойдедаев, Остон Ўрунов, Яннис Линда, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

“Сўғдиёна”га қарши учрашувда Дилшод Шарофиддинов ва Азамат Алланиёзовда кичик жароҳат борлиги сабабли майдонга туша олишмади. Жамоа навбатдаги назорат ўйинини 31 январь куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика