

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, турк клуби 25 ёшли вингер учун "Арсенал"га 45 миллион евро таклиф қилган. Таъкидланишича, бразилиялик футболчи "Галатасарай"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Ўтган мавсумда АПЛда Мартинелли 30 та ўйин ўтказиб, майдонда ўртача 35 дақиқа бўлган ҳолда, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



