Роналду Мессининг мактубига изоҳ қолдирди: "Сени ва яқинларингни бағримга босаман, Лео. Сабр тилайман"

Aslanov Jasurbek
12 авг 2026, 19:39
Криштиану Роналду отасининг вафоти муносабати билан Лионель Мессининг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Хорхе Месси ўтган жума куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 68 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Мессининг инстаграмдаги марҳум отасига мактуби остидаги постга изоҳ қолдирди.

"Бундай оғир дамларда сени ва яқинларингни маҳкам бағримга босаман, Лео. Сабр тилайман", – деб ёзди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/leomessi