"Андижон" "Нефтчи"га гол ура олмаяпти, "Насаф" яна "Пахтакор" олдида ожиз, Бердиевда 500-ўйин — 17-тур фактлари

Iskandarov Abdulaziz
17 авг 2026, 13:20
Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тури ранг-баранг воқеаларга ва кутилмаган натижаларга бой кечди.

Айрим жамоалар кўп йиллик ноқулай анъаналарга чек қўйган бўлса, бошқалари учун сафардаги мағлубиятсиз юришлар давом этди. Қуйида якунланган турнинг энг муҳим рақамлари ва эътиборга молик статистик фактларини ҳавола этамиз.


— "Сўғдиёна" 4 йилдан сўнг яна "Сурхон"ни сафарда мағлуб этишга муваффақ бўлди. Жиззахликлар охирги марта 2022 йилда рақиб майдонидан 3 очко билан қайтган эди. Термиз клуби мезбон мақомидаги бундан аввалги 3 та баҳсда 1:0, 1:0, 2:1 ҳисобларида устун келган.

— "Сурхон"нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. Анвар Ғофуров шогирдлари ўз майдонидаги якуний муваффақиятини 22 апрель куни "Машъал"га қарши баҳсда нишонлаганди.

— "Андижон" ўзаро тўқнашувларда кетма-кет 5 та беллашувдан бери "Нефтчи" дарвозасига йўл топа олмаяпти. "Бургутлар"нинг бу борадаги аввалги натижали уриниши 2024 йилги мавсумга тўғри келади (2:2).

Фарғоналикларнинг "Андижон" устидан сафардаги зафарли серияси 4 та ўйинга етди. Андижонликлар илгари 2016 йили ўз майдонида "Нефтчи"дан 3 очко тортиб олишган эди.

Ислом Исмоилов жамоаси жорий мавсум Суперлигада меҳмонда энг кўп очко жамғариб турибди ва бегона майдондаги бирорта баҳсда имкониятни бой бермади: 8 та ўйин, 6 ғалаба, 2 дуранг, 20 очко, тўплар нисбати 18:1.

4.jpg



Бу йил сафарда ғалаба қозонмаган 2 та жамоа қолди: "Қўқон-1912" ва "Машъал". Муборакликлар меҳмон мақомидаги барча 9 та ўйинда мағлуб бўлган бўлса, Қўқон жамоаси 9 та баҳсда 4 очко жамғара олди.

— "Бухоро" 7 йил ўтиб ўз майдонида ОКМКни енгди. Клуб илгари 2019 йили бу вазифани уддалаган эди (2:1).

— "Бухоро"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 4 та ўйинга етди. Жамоа уйдаги охирги мағлубиятини шу йилнинг 22 апрель санасида "Пахтакор"дан тан олганди (0:1). Шундан сўнг Хомяков шогирдлари "Сўғдиёна" (2:1), "Бунёдкор" (1:0), "Локомотив" (2:1) ва ОКМК (2:0) жамоалари билан баҳсларда зафар қучди.

— "Бунёдкор"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 7 та ўйинга етди. "Қалдирғочлар" аввалроқ 29 апрель куни ўз майдонида "Навбаҳор" устидан зафар қучган эди.

— "Хоразм" Суперлига доирасида "Динамо"ни сафарда юта олмаяпти. Самарқандда кечган ўзаро ўйинларнинг барчасида "Динамо"нинг қўли баланд келган (9 ўйин, 6 ғалаба, 3 дуранг).

6.jpg



— "Локомотив" учун "Қўқон-1912" ноқулай рақиблигича қолмоқда. "Темирйўлчилар" кетма-кет 6 та ўйиндан бери "шунқорлар"ни енга олишмаяпти. Тошкент клуби рақибини илгари 2020 йили ютган (1:0). Кейинги 6 та тўқнашувда 2 та дуранг ва 4 бор қўқонликлар ғалабаси қайд этилган.

— "Қўқон-1912"нинг Суперлигадаги 5 ўйинлик ғалабасиз юришига бу тур барҳам берилди. Андрей Шипилов шогирдлари бундан аввал 3 май куни уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этганди (1:0).

7.jpg



Рўзиқул Бердиев Суперлига доирасида 4 та ўйиндан бери Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор"ни мағлуб эта олаётгани йўқ. "Аждарлар" ушбу рақибни 2024 йилнинг иккинчи даврасида таслим қилишган эди.

Рўзиқул Бердиев кеча "Насаф" бош мураббийлигидаги 500-учрашувини ўтказди.

— "Пахтакор" бу мавсумда меҳмондаги ўйинларда мағлубият мағлубият нималигини билмаяпти: 6 ғалаба, 2 дуранг.

Коффи Куао "Нефтчи" сафидаги дебют учрашувидаёқ ўз номини таблога ёздириб қўйди.

5.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›