
"Клублар 17 август куни соат 17:50 да узил-кесил келишиб олишди. Бонусларни қўлга киритиш "Локомотив" учун бажариш қийин бўлган шартларга боғлиқ: чемпионлик, тўпурарлик муваффақиятлари ва ҳоказо. Шунингдек, клублар 25 млн евро икки йил давомида бўлиб-бўлиб тўланишига келишиб олишди", — дея қўшимча қилди "Чемпионат" манбаси.
Ўтган мавсумда Батраков барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 12 та голли узатма билан ажралиб турди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 28 млн еврони ташкил этади.