"Ливерпуль" ПСЖ вингери билан шартнома шартларини келишиб олди

18 авг 2026, 10:10
"Ливерпуль" ПСЖ ҳужумчиси Ибраим Мбайе билан шартнома шартларини келишиб олди.

Бу ҳақда "RMC Sport" журналисти Фабрис Хоукинс хабар бермоқда.

18 ёшли сенегаллик футболчи Англия клубига ўтишга розилик берди. Шартнома беш йилга мўлжалланган.

Вингерга даъвогарлик қилган "Байер" футболчини сотиб олиш пойгасидан чиқди.

Энди "Ливерпуль" ПСЖ билан нафақат Брэдли Баркола, балки Мбайе трансфери суммасини ҳам келишиб олиши керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport