UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   4 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  1 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  26 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади... Янгиликлар

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади...

Хабарингиз бор, бугун Осиё яшил майдонларида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига старт берилади.

Ўзбек клубларидан учтаси ОЧЛдаги юришини бугун бошлайди. "Насаф", ОКМК ҳамда "Навбаҳор" меҳмонда тўп тепади.

ОФК мусобақада сафарда ўйнайдиган жамоаларга маълум миқдорда пул тўлаб беради. Демак, "Насаф" Иорданияга, ОКМК ва "Навбаҳор" Саудия Арабистонидаги сафар ўйини учун ОФКдан 60 минг доллардан пул олади.

ОКМК ва "Навбаҳор" гуруҳ босқичига чиқиш учун саралашнинг плей-оффида Қатарга бориб сафарда ўйнагани учун ОФКдан 40 минг доллардан пул олган.


ОФК сафар ўйинлари учун жамоаларга тўлаб берадиган пул:

- Саралашнинг ўтиш босқичи: 40 минг доллар;

- Саралашнинг плей-офф босқичи: 40 минг;

- Гуруҳ босқичи: 60 минг;

- Нимчорак финал: 60 минг;

- Чорак финал: 60 минг;

- Ярим финал: 60 минг;

- Финал: 120 минг доллар.


ОФК гуруҳ босқичи, нимчорак финал, чорак финал ва ярим финалдаги ҳар бир ўйин учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Ғалаба қозонган жамоага: 50 минг доллар;

- Дуранг учун ҳар бир жамоага: 10 мингдан.


ОФК плей-оффнинг ҳар бир босқичи учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Нимчорак финалга чиққан жамоаларга: 100 минг доллардан;

- Чорак финалга чиққан жамоаларга: 150 мингдан;

- Ярим финалга чиққан жамоаларга: 250 минг доллардан.


ОФК ОЧЛ ғолибига 4 млн доллар, вице-чемпион жамоага эса 2 млн доллар пул тўлаб беради.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика