Кеча Пролигада рекорд ўрнатилди

14 сен 2026, 09:45
Кеча Пролиганинг 19-турида "Арал" "Турон" стадионида дебют учрашувида майдонга тушди.

Ушбу баҳсни стадиондан бевосита 11802 нафар мухлис томоша қилди. Шу тариқа, кечаги учрашув жорий мавсум Пролига баҳсларига мухлислар ташрифи бўйича рекордни янгилади. Бундан аввалги энг яхши натижа биринчи турда қайд этилганди. Ўшанда "ТерДУ" ўз майдонида "Лочин"га қарши баҳс олиб борганди. Ушбу баҳсга жами 7821 нафар мухлис ташриф буюрганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia