“Насаф” етакчиларидан бири жарроҳлик столига ётади

Khoja
31 дек 2023
“Насаф”нинг марказий ҳимоячиси Алибек Давронов яқин орада жарроҳлик столига ётади.

22 ёшли ҳимоячининг ўтган мавсум давомида оёғида оғриқ бўлган ва шу сабабли шифокорлар операция қилишга қарор қилган. Футболчининг сафга қачон қайтиши жарроҳлик амалиётидан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Алибек Давронов ўтган мавсум Суперлига баҳсларида 22 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 3 та гол бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia