ФИФА Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги ЖЧ саналарини эълон қилди

Оқил Абдубарноев
22 окт 2026, 21:48
Бугун ФИФА Кенгаши Бюросининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Озарбайжон ҳамда Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги Жаҳон чемпионати саналари расман эълон қилинди.

Турнир 2027 йилнинг 17 сентябрида старт олади ва 9 октябрга қадар давом этади. Жаҳон чемпионатида 24 та жамоа иштирок этади.

ЖЧ–2027 баҳсларини стадионларда томоша қилишни истаган мухлислар чипталар сотуви ҳақида маълумот олиб бориш учун "FIFA.com/tickets" саҳифасида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia