

Шу билан бирга Италия клуби Вальтер Маццарининг тайинланувини ҳам маълум қилди. 62 ёшли мутахассис Неаполь клубида 2009-2013 йиллар давомида ишлаган ва 2012 йилда Италия Кубогини қўлга киритган.
2023 йилнинг ёзидан "Наполи" Гарсия қўл остига ўтди ва 12 ўйиннинг 6тасида ғалабага эришди. Айни дамда жамоа А Серия турнир жадвалида етакчи "Интер"дан 10 очко ортда қолган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.



