"Наполи"да иш бошлаши кутилган мураббий ўз клубидан истеъфога чиқди

29 май 2026, 00:22
"Болонья" расман бош мураббий Винченцо Итальянони истеъфога чиқарди.

Клуб расмий сайти томонлар ўртасидаги ишлар якунига етганини ва икки мавсумлик омадли фаолиятдан сўнг Итальяно янада каттароқ лойиҳалар сари йўл олишини ёзиб ўтган.

Олдинроқ Итальяно "Наполи"да иш бошлаши мумкинлиги айтилганди. Антонио Конте эса ўз хоҳишига кўра, "Наполи"дан кетди. Аммо неаполликлар Массимилиано Аллегри номзодида тўхталди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bolognafc.it