

Шотландия банки ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Данияга қарши ўйинда (4:2) Мактоминей томонидан чалқанча услубда киритилган гол акс этган, номинал қиймати 20 фунт бўлган чекланган миқдордаги эсдалик банкноталари чиқарилишини эълон қилди.
Жами 100 дона рамзий банкнота тайёрланган бўлиб, уларнинг 50 тасини тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкин бўлади, 25 таси ютуқли ўйинларда ўйналади, қолган 25 таси эса аукцион орқали сотилади. Кўргазмали сотувдан тушган барча маблағлар Шотландиядаги уйсиз инсонларга кўмак берувчи "Crisis" хайрия жамғармасига ўтказиб берилади.
"Тарихий гол. Ҳал қилувчи учрашув. Шотландия миллий терма жамоасининг АҚШга йўл олишига ёрдам берган ўша унутилмас лаҳза энди чекланган миқдордаги 20 фунтлик банкнотада абадий муҳрланди. Скотт Мактоминей билан ҳамкорликда яратилган ва шотландиялик иллюстратор Кэти Смит томонидан жонлантирилган ушбу банкнота шотланд футболи тарихидаги энг муҳим паллалардан бирига бағишланади.
Муомалада атиги 100 дона банкнота мавжуд бўлиб, уларнинг 50 тасини харид қилиш имконияти бор, 25 таси совринли ўйинларга қўйилади ва 25 таси аукционда сотилади. Йиғилган барча маблағлар ҳамкоримиз ҳисобланган 'Crisis' хайрия фондига, уларнинг 2040 йилгача Шотландияда уйсизликка бутунлай чек қўйиш борасидаги миссиясини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади", - дейилади Шотландия банки расмий баёнотида.




