

Бу ҳақда Набил Желлит хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар 24 ёшли ҳужумчининг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион евро бўлишига қарамай, уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Футболчининг келажаги борасида қарор тез орада қабул қилинади.
Жексон ўтган мавсум 37 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Челси" билан шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



