МЮ тез орада Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлайди
03 июн 17:35
Янгиликлар
МЮ тез орада Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлайди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти яқин вақт ичида "Брентфорд" билан камерунлик ярим ҳимоячи Брайан Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, футболчи аллақачон "қизил иблислар" сафига ўтишга розилик берган. Клуб ва Мбемо шартнома шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди. Қайд этилишича, МЮ ушбу трансфер амалга ошишига ишонмоқда.
Ўтган мавсумда 25 ёшли Мбемо "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари бўлди. Камерунлик футболчи барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва тўққизта голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар