Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди

Aslanov Jasurbek
9 июн 2025
Раян Аит-Нури "Манчестер Сити" футболчисига айланди.

"Шаҳарликлар" ҳимоячи трансфери ва у билан 2030 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди.

Хабарларга кўра, "Вулверхэмптон" 24 ёшли футболчи учун 40 миллион евро олади.

Аит-Нури АПЛда 2020/21 мавсумдан бери ўйнайди. Унинг ҳисобида лигада 135 та ўйин ва 11 та голли узатма бор (охирги мавсумда – 7 та).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mancity.com