UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  2 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

МЮ мухлислари учун хушхабар. Лукаку дисквалификация қилинмайди Янгиликлар

МЮ мухлислари учун хушхабар. Лукаку дисквалификация қилинмайди

Теглар :  АнглияМЮЛукаку
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Брайтон”га қарши кечган учрашувдаги қилмиши учун дисквалификациядан қутилиб қолди.

Бельгиялик футболчи “Брайтон”га қарши кечган баҳсда рақиб ҳимоячиси Гаэтан Бонгнинг оёғига атайин зарба берганди. Рефери бу ҳолатни кўрмай қолган эди. Лекин камераларнинг бири ўша эпизодни яққол суратга олган экан. 

АПЛнинг собиқ уч нафар ҳакамидан таркиб топган Англия Футбол ассоциацияси эксперт гуруҳи вазиятни ўрганиб чиқиб, Лукакунинг қилмишини қизил карточкага тортадиган ҳолат деб баҳолади. Лекин ўйин ўтиб кетгани учун бу жазо ҳам бекор қилинди. 

Энди Ромелу Англия чемпионати доирасидаги “Уотфорд”, “Арсенал” ва энг муҳими, дербидан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши кечадиган учрашувларда жамоасига ёрдам бера олади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика