МЮ Бундеслигада тўп тепадиган иқтидорни жалб қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
20 май 2023
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида "Боруссия" Мёнхенгладбах ярим ҳимоячиси Куадио Конени қўлга киритиш истагида.

"RMC Sport" хабарига кўра, агар манкунианлар "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо билан келишувга эришолмаса, 22 ёшли франциялик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. 

Қайд этиш жоиз, "Боруссия"нинг иқтидорли футболчисига "Манчестер Юнайтед"дан ташқари ПСЖ ҳам фаол қизиқиш билдирмоқда. Коненинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Куадио Коне "Боруссия" таркибида Германия чемпионатида 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport