Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор"

Оқил Абдубарноев
12 окт 2022
Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Муҳриддин Зоиров ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоавий ўйин намойиш этяпмиз. Бундан кейинги баҳсларда ҳам зафарли юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

— Биринчи бўлимда бироз сусткашликка йўл қўйдинглар, бунинг сабаби нимада?

— Дастлабки голни урганча бироз қийналдик. Рақиб ҳам ғалаба учун майдонга тушди. Гол урганимиздан сўнг барчаси осонлашиб кетди.

— Ҳакам ўйинни қандай бошқарди? Масалан, рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилган вазият...

— Ҳакам ҳаққоний равишда футболчини четлатди, чунки у ҳакамни икки-уч маротаба ҳақорат қилди. Ҳакам бир гал кечирди, бироқ кейингисида индамай туролмади. 

— Бугунги ғалаба омад эвазига қўлга киритилдими?

— Ўйиндан аввал ғалаба қозонишни режалаштиргандик. Бошлиқлар ҳам фақат ғолиб келиш лозимлигини таъкидлаганди. Худога шукур, бир жамоа бўлиб, муваффақиятга эришдик. 

— "Шўртан"дан бошқа жамоа сафида тўп тепиш режангиз борми?

— Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор. Бироқ ҳали бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia