Муҳаммад Салоҳ учун асосий даъвогар клуб номи маълум қилинди

11 июл 2026, 01:18
MLS иштирокчиси "Канзас-Сити" клуби Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

"The Athletic" хабарига кўра, 34 ёшли ҳужумчининг АҚШ чемпионатига йўл олиши эҳтимоли паст. Чунки унга Саудия Арабистонининг бир нечта катта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, Салоҳнинг ўзи ҳам "Ливерпуль"ни тарк этгач, фаолиятини аввало Европада давом эттиришни истамоқда. Аммо келажакда MLSга ўтиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда.

Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" сафида саккиз йил давомида клуб тарихидаги энг ёрқин футболчилардан бирига айланди. У мерсисайдликлар билан Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва бир қатор бошқа совринларни қўлга киритган.

Ўтган мавсумда мисрлик ҳужумчи Англия Премьер-лигасида 27 та учрашув ўтказиб, 7 тадан гол ва голли узатма муаллифи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›