

Бу ҳақда Рим клуби расмий сайтида маълум қилди.
Ярим ҳимоячи Мартен де Рон ўзининг аввалги клуби сафида 445 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган. Де Рон Нидерландия терма жамоаси сафида ҳам 44 та ўйинда майдонга тушган ва ўз мамлакати шарафини иккита жаҳон чемпионатида — 2022 ва 2026 йилларда ҳимоя қилган. Хавбек 15-рақамли либосда тўп суради.
27 ёшли аргентиналик ҳимоячи Леонардо Балерди Дортмунднинг "Боруссия" ҳамда "Марсель" клублари сафида Европа бўйлаб 200 дан ортиқ ўйин ўтказган. Балерди ҳисобида Аргентина терма жамоаси сафида ўтказилган 11 та ўйин ҳам бор. У "жалороссилар" таркибида ўйнаш учун 26-рақамни танлади.




